Афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди – Мирзиёев

Жамият

image
“Толибон” Мирзиёевнинг “Аср лойиҳаси”ни хавф остида қолдирди. Энди Тошкент қандай йўл тутади?  north_east

“Толибон” Мирзиёевнинг “Аср лойиҳаси”ни хавф остида қолдирди. Энди Тошкент қандай йўл тутади? 

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманистонга ташриф буюргани ҳамда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) навбатдаги саммитида нутқ сўзлаётгани ҳақида хабар бергандик.

Давлат раҳбари ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги бугунги мураккаб вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:

“Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак. Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз”.

Давлат раҳбари саммитда нутқ сўзлаганга қадар Покистон ва Тожикистон Президенти билан икки томонлама учрашув ўтказишга ва бир қатор муҳим масалалар юзасидан фикр алмашишга улгурди. 

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси бўлган Афғонистон айни вақтда гуманитар инқироз ёқасида турибди. Ҳатто, жорий йил охиригача ушбу давлатда 1 миллион бола очликдан ўлиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда. Расмий Тошкентнинг Афғонистондаги вазиятни эътиборсиз қолдирмаслик борасидаги чақириқлари ортида Европа ушбу давлатга Термиз орқали гуманитар ёрдам кўрсатиш режаси билан чиқди. Шу ўринда Афғонистонда ҳокимият “Толибон” ҳаракати қўлига ўтгач мамлакатдаги вазият оғирлашганини эслаб ўтиш керак. 

Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди

Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.

Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг