Мирзиёев Ашхободда Покистон Президенти билан учрашди
Жамият
−
28 Ноябрь 2021
5205Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига етиб келгани, давлат раҳбарини аэропортда Туркманистон Президентининг ўзи кутиб олгани ҳақида хабар бергандик.
Қайд этиш керакки, у ерда Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этмоқда.
Ашхобод шаҳрида ўтаётган ИҲТ саммити тадбирлари доирасида Республика Президенти Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шериклик алоқалари, энг аввало иқтисодиёт йўналишида жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Минтақа кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазият муҳокама қилинди.
LiveБарчаси