AFC Инфантино иштирокида конгресс ташкил қилди
Спорт
−
27 Ноябрь 2021
3198Бугун, 27 ноябрь куни Осиё футбол конфедерациясининг (AFC) XXXI онлайн конгресси ташкил этилди. Унда Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино, AFC раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа, шунингдек, аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Дастлаб, Жанни Инфантино FIFA томонидан илгари сурилаётган Жаҳон чемпионатларининг ҳар икки йилда ўтказиш ғояси афзалликлари ва имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтган. Шунингдек, Мундиал иштирокчилари сонининг ошиши ҳам яхши кўрсаткичларга олиб келишини таъкидлаган.
Шайх Салмон эса AFC аъзоларига ташкилотнинг кейинги йилги режаларини маълум қилди. Ташкилот томонидан футболни ривожлантиришга қаратилган маблағларининг оширилиши ҳақида айтиб ўтган. Осиё футбол конфедерацияси байроғи остидаги барча турнирларни юқори савияда ташкил этиш асосий вазифа этиб белгиланди. Муҳим жиҳатларидан бири, 2022 йилда коронавируснинг Осиё футболига салбий таъсирини камайтириш, унинг тарқалишини олдини олиш, тиббий таҳлил ва даволаш тизимини янада мукаммаллаштиришдан иборат эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Конгрессда ташкилотларнинг молиявий ва қилинган ишлар бўйича ҳисоботлари ўқиб эшиттирилди. Адлия қўмитаси томонидан AFC уставига бир қанча ўзгартириш киритилгани борасидаги маълумот ҳам кун тартибидан жой олган ва бу ўзгаришлар миллий ассоциациялар томонидан бир овоздан маъқулланган. Конфедерацияда янги аудиторлик фаолияти тасдиқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь