“Адолат” СДПга янги раис сайланди

Жамият 3774
image

Бугун, 23 октябрь куни “Адолат” Социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Унда Баҳром Абдураҳмонович Абдуҳалимов партияс Сиёсий кенгаши раиси этиб сайланди.

Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича витсе-президенти (2017 йилдан ҳозирги вақтгача). Тарих фанлари доктори. Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.

У 1959-йил 27 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган. ЎзР ФА Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

Баҳром Абдуҳалимов 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан 2 та монография муаллифи. Бугунгача у 1 нафар фан доктори ва 3 нафар фан номзодларини тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, “Адолат” СДПнинг собиқ раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди. Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида юқори палатанинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси этиб сайланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 2.9
t
×