Президент икки сиёсий партия лидерларини сенаторликка тайинлади

Жамият 4494
image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Борий Ботирович Алихонов ва Наримон Мажитович Умаровнинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Кеча, 20 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида шундай қарор қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги 2020 йил 20 октябрдаги Фармонига асосан Марказий сайлов комиссияси Борий Алихонов ва Наримон Умаровни Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб рўйхатга олди.

Маълумот учун, Борий Алихонов 39-Қизилтепа сайлов округидан, Наримон Умаров 82-Шўрчи сайлов округидан сайланган.

Эслатиб ўтамиз, Борий Алихонов Ўзбекистон Экологик партияси ва Наримон Умаров "Адолат" социал-демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 3
Теглар
t
×