Линдси Грэм “кутилмаган” касалликдан вафот этди
Олам
−
15:27 4591 2 дақиқа
Кеча, 11 июль куни америкалик сенатор Линдси Грэм 71 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг офиси баёнот берди.
“Шанба оқшоми, 11 июль куни АҚШ сенатори Линдси Грэм қисқа муддатли ва тўсатдан пайдо бўлган касаллик туфайли вафот этди. Сенатор Грэмнинг оиласи ушбу дамдаги дуоларни юксак қадрлайди ва бу жуда оғир даврда шахсий ҳаёт дахлсизлигини сўрайди”, дейилади хабарда.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Линдси Грэмнинг вафотига муносабат билдириб, уни ўзи қачонлардир билган энг буюк инсонлар ва сенаторлардан бири деб атаган.
“У ҳар доим меҳнат қиларди ва ҳақиқий Америка ватанпарвари эди. Линдсининг ўрни жуда билинади”, деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Президентнинг сўзларига кўра, видолашув маросими ва дафн маросими ҳақидаги маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 10 июль куни Линдси Грэм ҳали Киевда бўлиб, у ерда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашган эди.
Маълумот учун, сиёсатчи Сенатнинг энг кўзга кўринган аъзоларидан бири ҳисобланиб, у ерга илк бор 2002 йилда сайланган. У Россия расмийларини кескин танқид қилиб келган, Украинани фаол қўллаб-қувватлаган, Киевга бир неча бор ташриф буюрган ҳамда Украинага ёрдам бериш ва Москвага қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари ҳаммуаллифи бўлган.
Линдси Грэм, шунингдек, АҚШнинг Эронга қарши амалиётини қўллаб-қувватлаган ва Исроилни ёқлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси