Қатар собиқ амири вафот этди
Олам
−
15:11 3828 1 дақиқа
Бугун, 12 июль куни Қатарни 18 йил давомида бошқарган собиқ амир Ҳамад бин Халифа Ол Соний 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда амир девони X ижтимоий тармоғида хабар берди.
“Аллоҳнинг иродаси ва тақдирига итоат қилган ҳолда, амир девони мамлакат учун оғир жудолик — ота-амир, олийжаноб шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия билдиради. У бугун эрталаб 74 ёшида оламдан ўтди, дейилади девон хабарида.
Ҳамад бин Халифа Ол Соний 1952 йилда туғилган. У Қатарнинг еттинчи амири ва Ал Соний сулоласининг учинчи вакили эди. У оиланинг бошқа аъзолари кўмаги билан 1995 йил 27 июнда, отаси — амир Халифа бин Ҳамад Ал Соний Швейцарияда хизмат сафарида бўлган пайтда давлат раҳбари лавозимини эгаллаган. Кейинчалик отаси Францияда яшаб, фақат 2004 йилдагина ватанига қайтган.
Амир Ҳамаднинг бошқарув даври Қатардаги ислоҳотлар ва модернизация билан боғлиқ. 2004 йил 8 июнда Қатарнинг биринчи доимий конституцияси қабул қилинди ва у 2005 йил 9 июнда кучга кирди. Ол Соний Қатарни 18 йил бошқарди ва 2013 йилда тахтдан воз кечиб, ўрнини ҳозирга қадар мамлакатни бошқариб келаётган ўғлига бўшатиб берди.
Live
Барчаси