Адель мухлиси учун концертини тўхтатди
Маданият-санъат
−
30 Август 2023
8633Британиялик эстрада хонандаси Адель зал қўриқчилари мухлислардан бирини безовта қилаётгани сабаб концертни тўхтатди. Бу ҳақда “The Hollywood Reporter” нашри хабар берди.
Гап шундаки, хонанда Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган концерти давомида мухлисларидан бирини қўриқчилар безовта қилаётганини сезиб қолиб, куйлаётган “Water under the bridge” қўшиғини тўхтатади.
"Сиз нима қиляпсиз? Нега ҳаммангиз уни безовта қиляпсиз? Илтимос, уни ёлғиз қолдиринг!” деган Адель қўриқчиларига қарата.
Кейин эса ноқулайлик учун томошабинлардан узр сўраган ва безовта қилинган мухлисига хотиржам бўлишини айтган.
“Улар энди сизни безовта қилмайди, азизим. Шоу сизга ёқади”, деди у.
Шунингдек, қўшиқчи концерт давомида умуртқа поғонасидаги оғриқ кучайгани учун йиқилиб, қимирлолмай қолганини айтди. Шу сабабли қўшиқчи концерт пайтида бу такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун танаффус қилишга мажбур бўлди.
"Менинг чап оёғимда сиятик касаллиги бор ва менинг Л5 диским энди аввалгидек эмас", деган хонанда аввалроқ берган интервьюларидан бирида.
Адель шунингдек, умрининг ярмини бел оғриғи билан ўтказаётгани, бу қийноқлар стресс вақти янада кучайиши ва илк бор қовурғасини 15 ёшида синдириб олганини эслаган.
Эслатиб ўтамиз, Американинг “The Killers” гуруҳи солисти Брэндон Флауэрс Грузиянинг Батуми шаҳридаги концертида мухлисларнинг “русофобияси” сабаб кутилмаган вазиятга дуч келди. У ижтимоий тармоқ орқали мухлисларидан узр сўрашга мажбур бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь