Аччиқ қалампир эрта ўлимнинг олдини олишга ҳисса қўшиши аниқланди

Саломатлик 5608
image

Италиядаги Ўрта ер денгизи неврология институти олимларининг аниқлашича, аччиқ қалампирни тез-тез истеъмол қилиш инсон организми учун фойдали. Ушбу маҳсулот умрни узайтиришга хизмат қилади ва эрта ўлимнинг умумий хавфини 23 фоизга камайтиради. Бу ҳақда EurekAlert! Сайтида маълум қилинган.

Тадқиқотда жами 22 811 нафар киши қатнашди. Уларнинг саломатлиги мутахассислар томонидан саккиз йил мобайнида кузатилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қизил қалампирни мунтазам истеъмол қилиш (ҳафтасига тўрт маротаба ёки ундан кўп) юрак хуружи хавфини 40 фоизга қадар камайишига сабаб бўлар экан. Мияда қон айланиши билан боғлиқ ўлим ҳолатлари эса янада камайиши аниқланган. Энг муҳими, қалампирнинг ҳимоя таъсири таом танламайди.

Олимлар қизил, аччиқ қалампирнинг биокимёвий механизмларини аниқлаш мақсадида унинг устида олиб борилаётган тадқиқотларни давом эттиришмоқчи. Аниқланишича, қалампир таркибида мавжуд моддалар ҳужайралар митохондриясига таъсир қилиш орқали зарарли ҳужайраларни нобуд бўлишига ўз ҳиссасини қўшади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 3
t
×