Навоийда 2 дона қалампирга 2 млрд сўмлик чек урилди

Жамият

image

Навоий вилоятида сотувчи хатоси ортидан 2 дона қалампир нархи тўлов кассасига 2 млрд сўм қилиб киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, сотувчи дўкондан сотиб олинган қалампир маҳсулоти учун 20 минг сўмлик чек уриш ўрнига англашилмовчилик сабабли 2 млрд сўмлик чек уриб юборган.

Шундан сўнг, катта миқдордаги солиқ қарздорлиги юзага келган. Тадбиркор ортиқча солиқ қарздорлиги юзага келгани сабабли чекни бекор қилишни сўраган бўлса-да, Солиқ бошқармаси чек маълумотларини таҳрирлаб бўлмаслигини маълум қилган.

Тадбиркор эса вилоят Солиқ бошқармаси устидан Навоий туманлараро маъмурий судга шикоят киритган. Натижада солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, тадбиркор фойдасига суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий қалампир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг