Аброр Мухтор Алий нега қамалгани очиқланди

3-саҳифа

Аввалроқ, блогер Аброр Мухтор Алий 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик. Унга нисбатан нега маъмурий қамоқ жазоси қўлланилгани очиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Аброр Мухтор Алий Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига ўз иши билан борган ва шу ерда бошқа бир фуқаро Х.Н. билан жаҳл устида бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган. Сўнг ички ишлар органлари ходимлари вазиятга аралашган, бироқ улар милициянинг қонуний талабини бажармасдан, оммани ўзига жалб қилиб, ИИО ходимларига нисбатан сохта уйдирмаларни тарқатган.

Ўша куннинг ўзида бўлиб ўтган суд мажлисида иккала судланувчи ҳам айбига иқрор эканини билдирган. 

Суд қарорига кўра, уларнинг ҳар иккаласига 340 минг сўм миқдоридаги жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шунингдек, суд уларнинг оилавий шароитини инобатга олиб, судланувчиларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлардан озод қилган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой суди Аброр Мухтор Алийга нисбатан журналист Никита Макаренконинг берган аризасини кўриб чиқиб, диний блогерга БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аброр Мухтор Алий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made