Суд қароридан қайтмади: Аброр Мухтор Алийнинг апелляцияси рад этилди
3-саҳифа
−
14 Февраль
67219Аввалроқ, блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида бақир-чақир қилиб, жанжал кўтаргани учун 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, кеча, 13 февраль куни Аброр Абдуазимовнинг адвокати суд қарори устидан аппеляция шикояти ёзган. Бугун, 14 февраль куни суд мажлиси бўлиб ўтди.
Таҳририятдаги маълумотларга кўра, суд адвокатнинг шикоятини рад этган ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўша куннинг ўзида бўлиб ўтган суд мажлисида Аброр Мухтор Алий ва унинг жанжалда иштирок этган шериги ҳам айбига иқрор эканини билдирганди.
Суд қарорига кўра, уларнинг ҳар иккаласига 340 минг сўм миқдоридаги жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди. Шунингдек, суд уларнинг оилавий шароитини инобатга олиб, судланувчиларни қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлардан озод қилган.
LiveБарчаси