Қизларга нисбатан уятсиз ҳаракат қилганлар қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида Cobalt русумли автомобилда йўл четидаги қизларга ахлоқсиз хатти-ҳаракатни амалга оширган икки йигит 5 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат Тошкент вилоятининг Қибрай туманида содир бўлган. Туманнинг ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан транспорт воситасида бўлган шахсларнинг кимлиги аниқланган ва жазо чоралари кўрилган.

Билдирилишича, мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳайдовчиси А. ҳамда фуқаро О. га нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йўл талашиб, аёл кишини ҳақорат қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг