Аброр Мухтор Алий ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
08 Февраль
66198Жорий йилнинг 6 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани суди қарори билан таниқли диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) қамоққа олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Унинг ёзишича, блогер Аброр Мухтор Алий Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатиш)да ифода қилинган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, диний блогер 15 суткага қамалган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой суди Аброр Мухтор Алийга нисбатан журналист Никита Макаренконинг берган аризасини кўриб чиқиб, диний блогерга БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинлаганди.