Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Яманни янчиб ташлади

Спорт

image

Вадим Абрамов бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 3-турида Яман термасини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Ўзбекистон ҳисобни очди. Жамшид Искандаровдан тўпни қабул қилиб олган Достон Ҳамдамов ўнг оёқ билан тўпни дарвоза яқинига узатди. Марказий ҳужумчи ролида пайдо бўлган Санжар Қодирқулов аниқ зарбаси билан дарвозани нишонга олди.

Элдор Шомуродов 33-дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Чап қанотдан Фаррух Сайфиев тўпни дарвоза яқинига ҳаволатиб узатди ва Элдор бош билан дарвозани ишғол қилди. 53-дақиқада Жамшид Искандаров Ўзбекистоннинг учинчи голини урди.

Одил Аҳмедов захирадан майдонга тушиб бош билан гол урди, аммо ҳакам ҳужум давомида қоида бузилганини қайд этиб голни инобатга олмади. Аммо Ўзбекистон барибир 4-голни урди. Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

90-дақиқада Игорь Сергеев ўйиндаги якуний голни урди. Достон Ҳамдамовнинг узатмасини Сергеев бўш дарвозага жойлаб қўйди. Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг очколари сони 3 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Яман Вадим Абрамов

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг