Абдулла Арипов Туркманистонга бориши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 май куни Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида қатнашиш учун Туркманистонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси хабар берди. 

Йиғилиш кун тартиби лойиҳасига 12 та масала киритилган. Анъанага кўра, тор доирада Кенгаш аъзолари Ҳамдўстлик мамлакатларидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб мавзулари бўйича фикр алмашади.

Қайд этилишича, энергетика соҳасида ҳамкорлик концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича устувор чора-тадбирлар режаси лойиҳаларини, шунингдек, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудлари орқали ўтувчи инфратузилмани оптималлаштириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режасини кенг форматда муҳокама қилиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, йиғилишда соғлиқни сақлаш, кимё саноати, хавфли чиқиндилар билан ишлаш ва интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги яна бир масала – Ашхободни Ҳамдўстликнинг янги спорт имкониятлари шаҳри деб эълон қилиш.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг аввалги йиғилиши 2023 йил октябрь ойи охирида Бишкекда бўлиб ўтган эди. Ўшанда йиғилишда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳукумат раҳбарлари, Озарбайжон, Арманистон ва Туркманистон Бош вазирлари ўринбосарлари, шунингдек, Евросиё иқтисодий иттифоқи тузилмалари ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Туркманистон Ашхобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг