Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМларни танлагани маълум бўлди

Жамият

image

2022-2023 ўқув йили олий таълим муассасаларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар энг кўп Ўзбекистон миллий университетини танлаган. Бу ҳақда Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, республика бўйича жами 84 та давлат олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг ҳудудлардаги 30 та филиал ва факультетларига 1 146 744 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтган.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

1. Ўзбекистон миллий университети – 41 577 нафар.
2. Тошкент давлат педагогика университети – 40 523 нафар.
3. Наманган давлат университети – 37 267 нафар.
4. Урганч давлат университети – 37 091 нафар.
5. Жиззах давлат педагогика институти – 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

1. Қашқадарё вилояти – 133 987 нафар.
2. Самарқанд вилояти – 125 717 нафар.
3. Тошкент вилояти – 107 923 нафар.
4. Фарғона вилояти – 104 201 нафар.
5. Сурхондарё вилояти – 101 417 нафар.

Шунингдек, жорий йилда илк бор 12 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 867 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирган. Шунингдек, 585 669 нафар абитуриент кундузги, 25 369 нафари кечки, 528 839 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

2672

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг