Абитуриентлар энди онлайн ҳужжат топшириши мумкин
Жамият
−
14 Июль 2019
27979Хабарингиз бор, 2019 йил олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтишда 5 та ОТМга (ТДЮУ, ФарДУ, ҚДУ, СамДУ, ГулДУ) Давлат хизматлари марказлари орқали хужжат топшириш мумкин.
ДХМ томонидан абитуриентларга навбатдаги қулайлик яратилди. Энди белгиланган 5 та миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди. Қуйидаги ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.
Қуйида Сизга (ТДЮУ, ФарДУ, ҚДУ, СамДУ, ГулДУ) 1-йўналиш қилиб танланган Олий ўқув юртларга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.
1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.
2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
3-қадам. Ўқув шаклини (кудузги, кечги, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.
Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топишириладиган ҳудудни белгилаш зарур.
4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).
Шундан сўнг аризангиз кўриб чиқиш учун юборилиб, Сизга бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.