Абитуриент аёллар эркакларни доғда қолдирди

Жамият

image

Жорий йил талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ярмидан кўпини эркаклар ташкил этганига қарамай, аёллар эркаклардан кўра кўпроқ балл тўплаган. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Талабаликка тавсия этилган 193 минг 421 нафар абитуриентнинг:

  • 100 491 нафари (52 фоиз) – эркаклар;
  • 92 930 нафари (48 фоиз) – аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Аммо аёллар эркакларга нисбатан юқорироқ балл тўплаган. 

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўртача ўтиш бали давлат гранти асосида:

  • эркакларда – 112,4 баллни;
  • аёлларда – 125,1 баллни;

Тўлов-контракт асосида:

  • эркакларда – 88,9 баллни;
  • аёлларда – 98,5 баллни ташкил этган.

Шунингдек, "Ижтимоий таъминот" (91,7 фоиз), "Тиллар" (88,5 фоиз) ва "Таълим" (78,7 фоиз) соҳаларига аёллар, "Транспорт хизматлари" (93,5 фоиз), "Архитектура ва қурилиш" (84,8 фоиз) ва "Ахборот-коммуникация технологиялари" (75,3 фоиз) соҳаларига эса эркаклар кўпроқ талабаликка тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда давлат грантининг 77 фоизини мактаб битирувчилари эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абитуриент талабалик Билимни баҳолаш агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг