Абдусатторов нуфузли турнир совриндори бўлди
Спорт
−
29 Январь
11287Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2024” турнири якунланди. Мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб борган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда 3-ўринни эгаллади.
Мусобақанинг охирги турида германиялик Александр Донченкодан устун келган Нодирбек, ярим финалда хитойлик Вэй Йига қарши баҳс олиб бориб, 1,5:0,5 ҳисобида имкониятни бой берди ва 3-ўрин билан кифояланди.
Финалга йўл олган Вэй Йи якунда мусобақа ғолибига айланди. У финалда ҳиндистонлик Гукеш Домаржуга қарши дона сурди. Томонлар ўртасидаги дастлабки ўйин дуранг билан якунланган бўлса, 2-баҳсда Йининг қўли баланд келди.