Абдусатторов халқаро турнирда россиялик шахматчига имкон қолдирмади

Спорт

−

image

Айни кунларда Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masterd” турнири ўтказилмоқда. Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иккинчи ўйинини ўтказди.

2-турда оқ доналарда россиялик Андрей Есипенкога қарши баҳс олиб борган Абдусатторов 41-юришдан сўнг, ғалабага эришди.

Россиялик шахматчилар мазкур турнирда FIDE байроғи остида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз,Нодирбек Абдусатторов турнирнинг 1-турида ҳам россиялик гроссмейстерга қарши баҳс олиб борганди. Ўзбекистонлик шахмат устаси жаҳон рейтингида 2-поғонани банд этиб турган Ян Непомняшийга билан ўйинда муроса йўлини танлаганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг