Абдусатторов халқаро турнирда очко йўқотди

Спорт

image

Айни кунларда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган айланма тизимдаги халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, баҳсларда ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти. 

Турнирнинг илк кунида учта партиянинг барчасида ғалаба эришган Абдусатторов  4-турда мезбонлар вакили Абдулла Гадимбайлига қарши қора доналарда баҳс олиб бориб, муроса йўлини танлади. Кейинги турларда Ўзбекистон вакили хитойлик Ванг Хао ва АҚШ вакили Сэм Шенклендга қарши дона суради. 

Маълумот учун, америкалик Фабиано Каруана Вугар Гашимов хотира турнирининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made