Абдусатторов халқаро турнирда очко йўқотди
Спорт
−
19 Декабрь 2022
2424Айни кунларда Озарбайжоннинг Баку шаҳрида гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган айланма тизимдаги халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Эътиборлиси, баҳсларда ўзбекистонлик ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти.
Турнирнинг илк кунида учта партиянинг барчасида ғалаба эришган Абдусатторов 4-турда мезбонлар вакили Абдулла Гадимбайлига қарши қора доналарда баҳс олиб бориб, муроса йўлини танлади. Кейинги турларда Ўзбекистон вакили хитойлик Ванг Хао ва АҚШ вакили Сэм Шенклендга қарши дона суради.
Маълумот учун, америкалик Фабиано Каруана Вугар Гашимов хотира турнирининг амалдаги чемпиони ҳисобланади.