Абдусатторов халқаро турнирда иштирок этади

Sport

image

Жорий йилнинг 17 — 24 декабрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади. Мусобақада жаҳоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси рапид ва блиц бўйича баҳсларга киришади. Супертурнир айланма тизимда ўтказилади.

Аввалроқ, рапид бўйича амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри мезбонлик қилган халқаро шахмат турнирида қатнашиб, 7-ўрин билан кифояланганди.


Rate Count

33

Rating

3

Rate this article

Share with your friends