Абдусатторов халқаро турнирда чемпион бўлди
Спорт
−
21 Декабрь 2022
7654Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шахмат бўйича гроссмейстер Виктор Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда. Дунёнинг номдор 10 нафар шахматчиси қатнашаётган турнирда Нодирбек Абдусатторов рапид йўналишида ўз пешқадамлигини сақлаб қолиб, чемпионга айланди.
Учинчи кун дастурида ўзбекистонлик шахматчи 1 та ғалаба 2 та дуранг натижа билан умумий 14 очко тўплади. Нодирбек 7-турда турнирдаги асосий рақиби Рауф Мамедовни мағлубиятга учратди. Кейинги турларда Абдусатторов руминиялик Ричард Раппорт ҳамда сўнгги турда ҳиндистонлик Гукеш билан баҳсда дурангга имзо чекди.
Ўзбек шахматчиси умумий 9 та партиянинг тўрттасида ғалаба, 5 та партияда дуранг қайд этиб рапид йўналишида ғолиб бўлди.
Маълумот учун, 21 декабрдан шахматчилар блиц йўналишида баҳсларга киришади.
LiveБарчаси