Абдусатторов “тахт”дан тушди

Спорт

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши баҳслари якунланди.

Мазкур йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов чемпионатни Топ-10да якунлади. Рапидда чемпионлик 13 имкониятдан 10 очко жамғарган норвегиялик Магнус Карлсенга насиб этди. Абдусатторов эса 13 та баҳсда 8,5 очко тўплади. 

Рапид бўйича жаҳон чемпионати. Топ-10 

1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 10;

2. Винсент Каймер (Германия) – 9,5;

3. Фабиано Каруана (АҚШ) – 9,5;

4. Даниил Дубов (Россия) – 9;

5. Аржун Эригайси (Ҳиндистон) – 9;

6. Владимир Федосеев (Россия) – 9;

7. Владислав Артемьев (Россия) – 9;

8. Рихард Раппорт (Руминия) – 9;

9. Нихал Сарин (Ҳиндистон) – 8,5;

10. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 8,5.

Ўзбекистонлик аёл шахматчилар орасида Умида Омонова энг яхши натижани қайд этди. Омонова умумий 6,5 очко жамғариб ЖЧни 30-ўринда якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Shaxmat Abdusattorov

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг