“Times Square” майдонида Абдусатторовнинг сурати пайдо бўлди (видео)

Спорт

image

17-24 декабрь кунлари Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда зафар қучган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ўзбек шахматини бутун дунёга машҳур қилишда давом этмоқда.

Гап шундаки, Гашимов хотира турнири якунлангач, Абдусатторовнинг сурати АҚШдаги машҳур “Times Square” биллбоарларида намойиш этилган. Айни вақтда Абдусатторов Олмаота шаҳри мезбонлик қилаётган ЖЧ баҳсларида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов 2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У тезкор шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, Абдусатторов Ўзбекистон жамоаси билан жорий йил Ҳиндистонда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Abdusattorov Nodirbek

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг