Абдусатторов мундиалда пешқадамлар сафида бормоқда
Спорт
−
28 Декабрь 2022
8652Шу кунларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
Мусобақа бош соврини учун асосий даъвогарлдан бири ҳисобланган рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ўтказилган 9 партияда 7 очко жамғариб, 178 шахматчи орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. 1-ўринни эса жаҳон тождори, ортда қолган турлардан сўнг 7,5 очко жамғарган норвегиялик Магнус Карлсен банд этган. 2-ўринда бораётган россиялик Владимир Федосеев ҳисобида ҳам 7 очко бор.
Маълумот учун, Абдусатторов мусобақада умумий 9 та партиянинг олтитасида ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва битта партияда Карлсенга имкониятни бой берди.
9-турдан кейин ўзбек шахматчиларининг эгаллаб турган ўринлар:
3. Нодирбек Абдусатторов - 7 очко;
30. Нодирбек Ёқуббоев - 5,5;
79. Жавоҳир Синдоров -5;
89. Шамсиддин Воҳидов - 4,5;
115. Муҳиддин Мадаминов - 4;
123. Жаҳонгир Воҳидов - 4;
142. Муҳаммадзоҳид Суяров - 3,5;
161. Ҳумоюн Бегмуратов - 3.