Бугун ЖЧда ўзбекистонлик опа-сингиллар икки байроқ остида тўқнашади
Спорт
−
28 Декабрь 2022
70721Айни кунларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 28 декабрь куни аёллар ўртасида 10-тур ўйинлари ўтказилади.
Баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган гроссмейстер Нафиса Мўминова ўз синглиси Гулруҳбегим Тоҳиржоновага қарши дона суради. Эътиборлиси, опа-сингиллар икки давлат номидан баҳс олиб боради. Мусобақада Тоҳиржонова АҚШ шарафини ҳимоя қилмоқда. Гулруҳбегим бугун опасига қарши оқ доналарда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2021 йилда Америка чемпионатида 2-ўринни қўлга киритиб, мамлакат терма жамоаси аъзосига айланганди.
LiveБарчаси