Абдусатторов Карлсенга қарши дона сурди
Спорт
−
15 Ноябрь
8083Айни кунларда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида шахмат бўйича 6-“Tata Steel Chess India” турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.
Барча даврнинг энг яхши шахматчиси сифатида эътироф этиладиган Карлсенга қарши қора доналарда ҳаракатланган Абдусатторов гарчи ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўлган бўлса ҳам, якунда дурангга имзо чекди.
9-тур якунларига кўра, 20 ёшли Абдусатторов 3 та ғалаба, 4 та дуранг 2 та мағлубият қайд этди.
Маълумот учун, 17 ноябрга қадар давом этадиган нуфузли турнирда жаҳоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб бормоқда. Мусобақада ғолиб бўлган шахматчи 10 минг, 2-ўрин эгаси 6 минг ва 3-ўрин соҳиби 3 минг АҚШ доллари пул мукофотига эга чиқади.