Абдумалик Назиров Исоқуловдан қолган курсини эгаллади
Жамият
−
28 Ноябрь 6089 1 дақиқа
Абдумалик Абдусалимович Назиров “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, Абдумалик Назиров 2022 йилнинг май ойидан буён “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Абдумалик Назиров 1984 йил Тошкент вилояти Пскент туманида туғилган. Тошкент давлат техника университетида магистр даражасини олган. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқларини ривожлантириш, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ва 2021 йилдан 2022 йилнинг майигача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Электр тармоқлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ собиқ бошқаруви раиси Дадажон Айнақулович Исоқулов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.