Ўзэнергоинспекцияга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
28 Ноябрь 2025 4282 2 дақиқа
Дадажон Айнақулович Исоқулов Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, Дадажон Айнақулович Исоқулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланган.
Дадажон Исоқулов 2019 йилнинг апрелидан буён “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Дадажон Исоқулов 1961 йилнинг 20 июлида Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. Фаолиятини Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги машина трактор парки чилангарлигидан бошлаган. 1985 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган ва ушбу ташкилотда муҳандис сифатида ишлаган.
Шунингдек, у турли йилларда Тошкент вилояти Бўка тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи, “Ўзэлектртармоқ” унитар корхонаси “Тошкент магистраль электр тармоқлари” директори, “Марказий магистраль электр тармоқлари” директори, “Ўзэлектртармоқ” УК бош муҳандиси, “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекэнерго” АЖнинг “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” бош директори, “Ўздавенэргоназорат” инспекцияси бошлиғи, “Ўзенэргоинспекция” бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025