“Ўзэнергоинспекция”га ҳам янги бошлиқ тайинланди
Local
−
27 July 5113 1 minute
Ахадхон Икромжонович Исоқжонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланди.
Унга кўра, Дадажон Айнақулович Исақулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. У 2025 йилнинг ноябридан бери мазкур лавозимда фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Ахадхон Исоқжонов узоқ муддат "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи (в.в.б.) лавозимида фаолият юритган ҳамда тизимни модернизация қилиш, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш жараёнларини бошқарган.
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлади. Ушбу лавозимда МДҲ доирасидаги халқаро анжуманларда Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилди ҳамда глобал компаниялар (масалан, ROSEN Group) билан саноат хавфсизлиги йўналишидаги ҳамкорлик меморандумлари имзоланишини мувофиқлаштирди.
Live
All