“Ўзбекенерго" базасидаги учта АЖга раислар тайинланди

Жамият

image

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекенерго” АЖ базасида ташкил этилган учта акциядорлик жамиятига раислар тайинланди.

Хабар қилишларича, Дадажон Ойнақулович Исоқулов “Ўзбекистон электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.
 
Дадажон Исоқулов 1961 йил 20 июлда Тошкент вилоятининг Бўка туманида туғилган. 1985 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги машина трактор парки муҳандиси вазифасидан бошлаб,  “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси бўлим бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган. Турли йилларда “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг Марказий магистраль электр тармоқлари – “Ўзэлектросет” унитар корхонаси директори, “Ўзбекэнерго” АЖ раисининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекэнерго” АЖнинг Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси бош директори лавозимларида ишлаган.

Мубарекшин Руслан Газизович “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди.

Руслан Мубарекшин 1962 йил 19 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси. У “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг Тошкент иссиқлик электр станциясининг директори лавозимида ишлаган.
 
Улуғбек Мавлонович Мустафоев “Ҳудудий электр тармоқлари”  акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди.
 
Улуғбек Мустафоев 1968 йил 14 августда Жиззах вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтини битирган. “Саноатқурилишбанк”нинг Жиззах вилоят филиалида кичик, кейинчалик катта мутахассис сифатида ишлади. Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг операцион бошқаруви катта иқтисодчиси ва пул муомаласи бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. Кейин 2016 йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, 2016 йилда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2017 йилда “Ўзбекэнерго” АЖ бошқаруви  раиси лавозимига тайинланган.
 
Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 27 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти П-4249-сон фармонини имзолади ва ушбу ҳужжат мамлакатнинг ёқилғи-энергетика тармоғини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида муҳим аҳамият касб этди.
 
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти негизида учта акциядорлик жамияти – “Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва “Ҳудудий  электр тармоқлари” ташкил этилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекенерго

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар