Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига янги ректор тайинланди

Жамият

image

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Мазкур лавозимни Кореянинг нуфузли университети битирувчиси Аюбхон Ражиев эгаллади. Аюбхон Ражиев KAIST (Korea Advanced Institute of Science and Technology) - Корея Илғор илм-фан ва технологиялар институтининг бакалавр ҳамда UNIST (Ulsan national Institute of Science and Technology) - Ульсан Илм-фан ва технологиялар миллий институтининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Назорат материаллари банкини шакллантириш ва синовларни ташкил этиш бўлими бошлиғи, Узлуксиз таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи, Таълим сифати мониторинги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шу кунга қадар Аюбхон Ражиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ХТВ Аюбхон Ражиев

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг