Абдулфаттоҳ ас-Сиси Туркияга етиб борди (видео)

Олам

image

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияга биринчи расмий ташрифини амалга оширмоқда. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.

Сиси Эсенбоға аэропортида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан кутиб олинди. Ташриф давомида Миср раҳбари учун Президентлик мажмуасида расмий маросим ўтказилади. Бу 12 йил ичида илк бор Президентнинг Мисрдан Туркияга ташрифи сифатида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Аввал хабар берилганидек, учрашувда икки томонлама муносабатлардан ташқари, долзарб минтақавий ва глобал муаммолар, айниқса Исроилнинг Ғазо ва босиб олинган Фаластин ҳудудларига ҳужумлари юзасидан фикр алмашилади. Маҳаллий вақт билан 17:00 да қўшма матбуот анжумани ўтказиш режалаштирилган.

Маълумотларга кўра, икки давлат ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш ва энергия, мудофаа, туризм, соғлиқни сақлаш, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун 20 га яқин шартнома имзоланишини кутилмоқда. Шунингдек, қайта тикланадиган энергия ва суюлтирилган газ бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made