Абдулазиз Комилов Тожикистон Президенти билан учрашди

Жамият

image

Амалий ташриф билан Душанбе шаҳрида бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон раҳбари ва биродар тожик халқига илиқ саломларини ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Тожикистон пойтахтида ўтказилган “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда кўрилган муаммоларнинг долзарблиги қайд этилди.

Учрашувда икки томонлама даражадаги ва халқаро шакллардаги Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларининг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Марказий Осиёда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тожикистон Президенти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон раҳбарига энг эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Тожикистон Эмомали Раҳмон

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг