Абдуқаҳҳор Муллажонов Тошкент вилояти прокурорига ўринбосар бўлди
Жамият
−
19 Сентябрь 2023
8053Абдуқаҳҳор Файзуллаевич Муллажонов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокурор Ҳаёт Шамсутдиновнинг тегишли буйруғи чиқарилган.
Унга кўра, бугун, 19 сентябрь куни адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Муллажонов Бош прокурорнинг буйруғи билан Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Муллажонов мазкур тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. У иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасидан бошлаган. 2017–2018 йилларда Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Муллажонов марҳум Марказий банк раиси Файзулла Муллажоновнинг иккинчи ўғли ҳисобланади. Файзулла Муллажонов 1991 йилдан 2017 йил (вафоти)га қадар раҳбарлик қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15