“Аҳмоқлик қилманг!” – Трампнинг Эрдўғанга ёзган махфий мактуби ошкор бўлди
Олам
−
18 Октябрь 2019
7842АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Суриядаги “Тинчлик булоғи” ҳарбий операцияси бошланишидан аввал таҳдидли хат йўллагани маълум бўлди. Ўз навбатида Эрдўған хатни чиқинди қутисига ташлагани айтиляпти.
9 октябрь куни юборилган хат орадан бир ҳафта ўтибгина маълум бўлди. Қайд этиш керак мактубда президентлар орасида мавжуд бўлган мулоқот маданиятига зид ўлароқ Трампнинг твитларида қўлловчи сўзлашиш услуби аралашиб кетган.
“Ҳурматли жаноб Президент, келинг, яхши келишув тузайлик. Сиз минглаб одамларнинг қони тўкилишида айблашларини хоҳламайсиз, мен эса Туркия иқтисодининг вайрон бўлиши учун масъул бўлгим йўқ, аммо шундай қилиш қўлимдан келади. Бунинг қандай бўлишини руҳоний Брэнсон ишида мисол тариқасида бироз кўрсатганман.
Мен сизнинг муаммоингизни ҳал қилиш учун кўп ҳаракат қилдим. Келинг бутун дунёга панд бермайлик. Сиз ажойиб келишувга эришишингиз мумкин. [Курд] генерали Мазлум сиз билан музокара ўтказишни хоҳлаяпти. У сиз аввал ҳеч эришмаган даражада ён беришга тайёр”, деб ёзган Дональд Трамп
АҚШ Президенти ўз хатида курд генерали Мазлумдан мактуб олгани, у Вашингтондан Туркия билан музокараларда ёрдам сўраганини маълум қилган. Матнга кўра, Трамп генерал Мазлумнинг хати нусхасини Эрдўғанга илова қилиб юборган.
Буни тўғри ва гуманитар тарзда амалга ошира олсангиз, тарих сизга ижобий баҳо беради. Агар оқибати ёмонликка олиб келса, абадий қонхўр деган номни оласиз. Айтганидан қолмайдиган қайсар йигит бўлманг. Аҳмоқлик қилманг! Кейинроқ қўнғироқ қиламан”, дея ўз хатини якунлаган Дональд Трамп.
Расмий Анқара мактубни “дипломатик мулозаматдан маҳрум”, деб баҳоланган. BBC`нинг Анқарадаги манбаси Эрдўған хатни ўқиб, ахлат идишига ташлаганини айтган. Мактубга жавобан Эрдўған Сурияда ҳарбий операция бошлашга буйруқ берган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурия шимолида “Тинчлик булоғи” ҳарбий операциясини бошлади. Ҳарбий амалиёт курд ҳарбий тузилмаларига қаратилган. Бироқ мазкур амалиёт Сурияда янги қочқинлар оқимини юзага келтирди.
Сурия Ҳукумати Туркия ҳужумларининг бешинчи кунида уларга қаршилик кўрсатишга қарор қилди. Сурия қўшинлари Ҳалабдан шимолроқдаги Манбижга юборилди.
Дональд Трамп “Тинчлик булоғи” операцияси бошланишидан бир неча кун олдин Туркия Сурияга қарши ҳарбий ҳаракат бошласа мамлакат иқтисодини вайрон қилиш билан таҳдид қилганди. 15 октябрь куни эса АҚШ Туркияни ўз мақсадидан воз кечишга кўндириш учун унга қарши санкциялар жорий қилди.
LiveБарчаси