АҚШ Туркияга айтганини қилдириш учун таҳдид йўлига ўтди
Олам
−
08 Октябрь 2019
7412АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркия Ҳукумати унга маъқул келмадиган бирор ҳаракат қилса, мамлакат иқтисодиётини вайрон қилишга ваъда берди. Бу ҳақда ўзининг Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.
“Аввал айтганимдек, ўзимнинг буюк ва тенгсиз донолигим билан Туркия ножўя ҳаракат қиляпти деб ҳисобласам, Туркия иқтисодини буткул вайрон қиламан (мен аввал шундай қилдим!)”, деган Трамп.
АҚШ Президенти ўз фикрини давом эттириб, расмий Анқара ИШИДнинг асирга тушган жангарилари ва уларнинг яқинлари учун жавобгарликни зиммасига олиши кераклигини қатъи таъкидлаган. Шунингдек, АҚШ ИШИД билан курашда кутилганиданда кўп иш қилганини ва эндиликда Яқин Шарқнинг бой мамлакатлари бу муаммо билан шуғулланиши кераклигини қўшимча қилган.
“АҚШ – буюк давлат!”, деб якунлаган Трамп.
Аввалроқ, АҚШ Туркияни Сурия шимолидаги ҳарбий операцияларда қўллаб-қувватламаслиги маълум бўлганди.