Аҳмадалиев қачон Иноуэ билан жанг қилади?

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, собиқ WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев тўрт вазн тоифасида бокс бўйича жаҳон чемпиони япониялик Наоя Иноуэга қарши декабрь ойида жанг қилиши мумкин. Бу ҳақда Аҳмадалиевнинг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

“Иноуэ Ти Жей Дохени билан жанг қилишга қарор қилди. Менимча, Иноуэ билан баҳсгача битта жанг ўтказаман. Ноаяга қарши эса декабрда рингга чиқишим мумкин, ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас”, дейди Аҳмадалиев.

Маълумот учун, 29 ёшли Муроджон Аҳмадалиев шу вақтга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, 12 тасида рақибларидан устун келган. 1 та баҳсда эса имкониятни бой бериб, ўзига тегишли WBA ва IBF камарларини қўлдан чиқарган. Жангларининг 9 тасида рақибларини нокаутга учратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазн чемпиони Наоя Иноуэ австралиялик Ти Джей Дохенига қарши жанг ўтказиши хабар қилинганди. Жанг сентябрь ойида Токиода бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмдалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг