Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби эълон қилинди
Спорт
−
05 Май 2025 13774 1 дақиқа
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини 30 май куну ўтказади. Бу ҳақда “Matchroom¨ промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўша куни Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ташкил этиладиган профбокс кечасида Аҳмадалиевга мексикалик Луис Кастильо рақиблик қилади.

Кастильо устидан қозониладиган ғалаба Аҳмадалиевга 14 сентябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан жанг қилиш имкониятини беради.
Маълумот учун, WBA Интерим камари ҳисобланган 30 ёшли Аҳмадалиев профрингда 13-1 рекордга эга, унинг бўлажак рақиби 51 ёшли Кастильо эса профбоксда 31 та ғалаба, 6 та мағлубият қайд этган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь