9 ойда Ўзбекистонга 10,5 млн долларлик электромобиль импорт қилинган
Жамият
−
28 Октябрь 2021 5568 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан 558 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, 9 та хорижий давлатдан импорт қилинган электромобилларнинг умумий қиймати 10,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.
Жорий йилнинг 9 ойида қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилинган:
Хитой – 499 та;
Туркия – 24 та;
Литва – 13 та;
Германия – 8 та;
АҚШ – 6 та;
Жанубий Корея – 5 та;
Испания – 1 та;
Россия – 1 та;
Гонконг – 1 та.
Маълумот учун, электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
Аввалроқ, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга хориждан 57 та электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар бергандик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь