Юнусободда электромобилга ўт кетди
3-саҳифа
−
10:50 512 1 дақиқа
Кеча, 28 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 02:16 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Ғайратий кўчаси 79-уй олдида, электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
.jpg)
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 02:24 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлган эди.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август