8 ҳудудда яна 230 киши коронавирусга чалинди

Жамият 7226
image

Бугун, 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 230 нафарга ошиб, 45 160 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

150 нафари Тошкент шаҳрида;

36 нафари Тошкент вилоятида;

16 нафари Самарқанд вилоятида;

9 нафари Наманган вилоятида;

8 нафари Хоразм вилоятида;

5 нафари Бухоро вилоятида;

5 нафари Сурхондарё вилоятида;

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 580 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 3.1
t
×