76-Канн кинофестивали ғолиблари аниқланди (фоторепортаж)

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 27 май куни Франциянинг Канн шаҳрида бошланганига 1 ҳафтадан ошган 76-Канн кинофестивали якунланиб, танлов ғолиблари эълон қилинди.

Қайд этилишича, кинокўрик ташкилотчилари асосий танловда иштирок этиш учун турли мамлакатлардан 21 та фильмни танлаб олган. Танлов иштирокчиларининг ишлари швед режиссёри, фестивалнинг икки карра ғолиби Рубен Эстлунд бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган.

Қуйида 76-Канн халқаро кинофестивалининг олтин пальма статуеткасини қўлга киритган ғолиблари билан танишишингиз мумкин.

Энг яхши фильм учун –“Қулаш анатомияси”, режиссёр Жюстин Трие

Гран-при – “Қизиқиш зонаси”, режиссёр Жонатан Глейзер

Ҳакамлар ҳайъати мукофоти – “Хазон бўлган барглар”, режиссёр Аки Каурисмяки

Энг яхши режиссёр – Тран Ань Хунг – “Доден Буффаннинг иштиёқи”

Энг яхши сценарий – Юдзи Сакамото – “Монстер”, режиссёр Хирокадзу Корээда

Энг яхши аёл роли – Мэрвэ Диздар – “Қуруқ ўтлар ҳақида”, режиссёр Нури Бильге Жейлан

Энг яхши актёр – Кодзи Якусё – “Мукаммал кунлар”, режиссёр Вим Вендерс

Энг яхши дебют учун – “Сариқ пилла қобиғининг ичида”, режиссёр Пҳам Тиен Ан

Энг яхши қисқа метражли фильм – “27”, режиссёр Анна Флора Буда

Таъкидланишича, бу йилги фестиваль Францияда январь ойи охиридан бери энг кам пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш бўйича ҳукуматнинг ислоҳоти режасига қарши норозилик намойишлари остида кечаётган кескинлик фонида ўтди. Натижада хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, шаҳарда хизмат қилиш учун қўшимча 1000 нафар полиция ва жандарм ходимлари ажратилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳардаги тартибни ҳам онлайн назорат қилиш мақсадида Каннда 800 дан ортиқ видеокузатув камераларини ўрнатган.

Маълумот учун, биринчи Канн кинофестивали 1939 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Уни ташкил этиш ғояси 1932 йилда туғилган, аммо уни амалга ошириш Иккинчи жаҳон уруши туфайли тўхтатилган. Натижада биринчи фестиваль 1946 йилда бўлиб ўтган ва ҳар йили ўтказиш анъанага айланган. 1948 ва 1950 йил эса бундан мустасно. Фестиваль тарихида илк бор 2020 йилда пандемия сабабли гибрид форматда мукофотларсиз ўтказилган эди. Бироқ ўша пайтда танловга тақдим этилган фильмлар фестиваль бренди остида чиқиш ҳуқуқини олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Канн Канн халқаро кинофестивали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг