6-босқич: ҲАМАС яна уч нафар исроилликни озод қилди (видео)
Олам
−
15 Февраль 2945 2 дақиқа
Бугун, 15 февраль куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан сулҳ доирасидаги гаровдагиларни алмашишнинг олтинчи босқичида уч нафар исроилликни озод қилиб, уларни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширди. Бу ҳақда Исроил армияси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда улар Исроил армияси вакиллари билан учрашувга йўл олган.
Озод қилинганлар – Россия ва Исроил фуқароси, 29 ёшли Александр Труфанов, Исроил ва АҚШ фуқаролигига эга 36 ёшли Саги Декел Чен, шунингдек, Аргентинадан репатриация қилинган 46 ёшли Яир Ҳорн.
Энди Исроил 369 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак. Улардан 333 нафари 2023 йил 7 октябрдан кейин Ғазо секторида ҳибсга олинганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 16 январь куни Исроил, ҲАМАС, АҚШ ва Қатар вакиллари Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолаганди. Келишув 19 январь куни кечқурун кучга кирди ва ҲАМАС уч нафар шахсдан иборат биринчи асирлар гуруҳини озод қилди. Исроил эса 90 фаластинлик маҳбусни озод қилган. 25 январь куни сулҳ келишувининг биринчи босқичи доирасида асир алмашишнинг иккинчи раундида Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёл эвазига Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 200 нафар фаластинлик озод қилинди. 1 февраль куни ҲАМАС гаровдаги 3 нафар исроилликни, Исроил эса 83 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Шунингдек, 8 февраль куни ҲАМАС гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувнинг бешинчи босқичи доирасида Қизил Хочга уч нафар гаровга олинган исроилликни топширди. Исроил эса ҲАМАС 183 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.
Live
Барчаси