500 нафарга яқин хориждаги ўзбекистонликлар чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинди

Жамият 6614
image

Кеча, 16 май куни 497 нафар хориждаги Ўзбекистон фуқаролари чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 16 май куни эрталаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемияси муносабати билан фуқароларнинг мамлакатга қайтиши тўғрисидаги фармонига биноан Тошкент — Куала Лумпур — Сингапур — Тошкент чартер рейси билан 237 нафар фуқаро олиб келинди. Уларнинг аксарияти хорижда таҳсил олаётган талабалар ҳисобланади. Олиб келинган фуқароларнинг барчаси 14 кунлик муддатга карантин марказига юборилган.

Шунингдек, ушбу кунда Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейслар амалга оширди. Унга кўра, 260 нафар Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга олиб келинди. Олиб келинганларнинг барчаси карантинга жойлаштирилган.

Аввалроқ, Транспорт вазирлиги ахборот Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Навруз Ашурматов чипта нархлари ва чартер рейсларда йўлга қўйилган эпидемиологик хавфсизлик юзасидан маълумот берган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 майигача хориждаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун ўндан ортиқ чартер рейслар ташкил қилиниши белгиланган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 170
Рейтинг: 3
Теглар
t
×