Москва ва Санкт-Петербургдан Тошкентга қўшимча чартер рейс қўйилди

Жамият 3562
image

Санкт-Петербург-Тошкент ва Москва-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейс амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўз Ватанларига қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси (Москва, Санкт-Петербург) шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилади”, дейилган хабарда.

Қўшимча HY 3602 Москва-Тошкент рейси 23, 24, 25, 30 сентябрь, HY 3602 Санкт-Петербург-Тошкент рейси рейси 25, 28, 30 сентябрь куни амалга оширилади.

Маълумот учун, парвозга фақат 72 соат олдин ПЗР таҳлили топширганлиги тўғрисида маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон республикаси фуқаролари қўйилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 3
t
×