48 ёшли Оксана Чусовитина яна бир олтин медалга эга чиқди
Спорт
−
04 Сентябрь 2023
8354Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 3 сентябрь куни Ўзбекистон вакиласи Оксана Чусовитина 13,067 балл тўплаган ҳолда маҳаллий спортчилар Бенгиси Йилдиз (12,950) ва Чорен Бинер (12,950)ларни ортда қолдириб, олтин медалга эга чиққан.
Шунингдек, ўша куни эркаклар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида ўзбекистонлик спортчи Абдулазиз Мирвалиев 14,475 балл билан кумуш медални қўлга киритган. Биринчи ва учинчи ўринлар украиналик Назар Чепурний (14.900) ҳамда Игорь Радивилов (14.450)ларга насиб қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь